март 08, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • БМТ Афғонистонда қочқинлар сонининг кўпайиб бораётганидан хавотирланиш билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Афғонистон халқининг қочқин бўлишини тўқнашувларнинг давом этаётганидан деб билди ва хавотирланиш билдирди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Афғонистон халқининг қочқин бўлишини тўқнашувларнинг давом этаётганидан деб билди ва хавотирланиш билдирди. Дарий радиосининг хабар қилишича, Бирлашган миллатлар ташкилоти ўтган икки ойда Афғонистоннинг турли минтақаларидан жумладан Нангарҳор, Бадахшон, Бағлон, Қандаҳор ва Қундузнинг 22 минг нафардан кўпроқ аҳолисининг қочқин бўлганлиги ҳақида хабар берди. Ушбу қочқинлар Афғонистон давлатининг қуролли кучлари ва давлатга қарши бўлган турли гуруҳлар жумладан Толибон ўртасида келиб чиққан жанглар ва зўравонликлар ҳамда нотинчликлар ортидан ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди. БМТ ҳисоботида келишича, 2016 йилда 650 минг нафар Афғонистон фуқаролари шафқатсизлик ва зўравонликлар содир бўлиши ортидан тинч минтақаларига кўчиб кетишган. БМТнинг прогнозига кўра, 2017 йилда 450 минг нафар Афғонистонликлар қочқин бўлиши кутилмоқда. Қочқинларнинг кўпларини қишлоқ аҳолиси ташкил этмоқда.   

Ёрлиқ