Кобулнинг ҳарбий шифохонасида юз берган терактда 49 киши қурбон бўлган
март 09, 2017 19:05 Asia/Tashkent
ИШИД террорчилик гуруҳини Кобул шаҳридаги ҳарбий шифохоналардан бирига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлганлар сони 49 нафарга етди.
Эрон телерадокомпанияси хабарига кўра, бугун Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги нотиғи Қамариддин Сиддиқий ИШИД террорчилик гуруҳини Кобул шаҳридаги "Сардор Довудхон" номидаги касалхонага уюштирган ҳужумида шунингдек 76 нафар жароҳат олди. Жароҳат олганлардан 10 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда деб эълон қилди.
Сиддиқий ўз сўзларида қурбон бўлганлардан аксариятини шифокорлар ва тинч аҳоли ташкил этади деб қўшимча қилди.