Афғонистонда ўнлаб террорист йўқ қилинди
март 14, 2017 19:29 Asia/Tashkent
-
50 дан ортиқ террорист ўлдирилди
Афғонистон армиясини бу мамлакатнинг турли вилоятларида ўтказган амалиётларида 50 дан ортиқ террорист ўлдирилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган 24 соат ичида давлат ҳарбий кучлари ўтказган ҳарбий амалиётлари натижасида Лағмон, Кунар, Каписо, Вардак, Пактиё, Лугар, Қандаҳор, Урузгон, Зобул, Ҳирот, Бағлон, Жузжон, Форёб ва Ҳилманд вилоятларида 45 террорист йўқ қилинди деб эълон қилди.
Ўлдирилган террористлардан 10 нафари Алқоида террорчилик гуруҳи аъзолари ва бир нафари Толибон етакчиси эканлиги айтилади.
Шу ҳолда Афғонистоннинг Пактико вилоятида ҳам 10 нафар террорист йўқ қилинган.
Ёрлиқ