Туркия давлати ўз ҳарбийларини Суриядан чиқариш учун шартларини маълум қилди
(last modified Mon, 03 Apr 2017 06:34:10 GMT )
апрел 03, 2017 11:34 Asia/Tashkent

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу "Ҳуррият" газетасига берган интервьюсида, Анқара давлати маҳаллий ҳарбийларни жойлаштирилиши ҳамда тинч аҳолини ўз уй- манзилларига қайтиб келишига қадар, ўз ҳарбий кучларини Сурия шимолидан чиқариш ниятида эмаслигини эълон қилди.

Туркия ташқи ишлар вазирининг  баёноти шундай бир ҳолдадирки,  29 март куни Туркия бош вазири  Бинали Йилдирим ҳам Сурия ҳудудларида " Фурот қалқони " номли Анқара  армиясининг ҳарбий амалиётларини якунлангалиги ҳақида хабар қилганди. У ўз сўзларида  Туркия хавфсизлиги таҳдидга юзмаюз бўлганида,  Сурия ҳудудларида Туркия армияси янги амалиётларни қайта бошлайди деб таъкидлади.

 Туркия давлат масъулларининг Сурия ҳудудларида бу мамлакатнинг  ҳарбий ҳузури хусусидаги фикрлари шундай бир ҳолда янграмоқдаки,  Дамашқнинг қонуний давлати  бир неча фронтларда урушни давом этаётгани ҳамда айрим бегона мамлакатларнинг адолатсизларча ҳужумлари ва Сурия ички ишларида аралашишлари туфайли  Суриянинг барча ҳудудлари хавфсизлигини назорат қила олмаётир. Бошқа таъбир билан айтганда,  Сурияга қарши Анқара давлат масъулларининг ғаразли ва дахолат этишга асосланган ақидалари нафақат Туркия армиясининг кучсизлиги, балки   Туркия давлат маъсулларининг нотўғри позициялари, Анқара давлатини курдлар ҳаракатини олдини олишдаги яроқсизлиги, ҳамда мухолифат кучлари ҳаракатларини бостиришда кучсиз қолганлигининг яққол далилидир.

Ҳар ҳолда айтиш мумкинки,  Сурия бўҳрони ва ҳозирги оғир сиёсий вазияти, Анқара давлат масъулларини  Сурия мустақиллиги ва яхлитлигига қарши янги шартларини эълон қилишларига сабаб бўлган.

 Сурия ҳудудларидан бир қисмини  ишғол этиш  учун Туркия давлати келтирган баҳоналарини кўриб чиқиб,  шу хулосага келиш мумкинки,  Анқара давлати ўз ҳатти- ҳаракатларини оқлаш учун  мантиқий ва лозим факт -даллиларга эга эмас.

 Ҳолбуки  минтақа мамлакатларининг кўплаб сиёсатчилари, хусусан  Сурия ва Ироқ раҳбарлари  Туркия давлатини  терроризм хусусан ИШИД ва Жабҳатуннусра каби террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишда айблаб келишмоқда. ИШИД ва Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳлари эса айрим арабий ва Ғарб давлатлари хусусан АҚШ давлати томнидан ташкил этиб ҳамматомонлама ҳимоя этилмоқда.

Минтақа оммавий ахборот воситалари, хусусан турк журналистларининг сўнгги ўрганишлари ва хулосалари ҳам  Туркия давлатини Сурия ва Ироқдаги террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишини ошкор этиб берилган.

 Ушбу факт -даллилар ва ҳақиқатларга эътибор бериб,  Туркия давлат армиясини  Сурия ҳудудларида ўтказган ўз  амалиётларида мувафақиятсизликка учраганини яққол била олиш мумкин.

Айтиш керакки,  Туркия армияси 2015 чи йилнинг 22 февралида  қўшний мамлакат яъни Сурия ҳудудларида ҳарбий амалиётларни ижро эта бошлади.

 Ноқонуний, халқаро меъёрлар ва ҳатто қўшнийчиликка зид бўлган бундай амалиётларга нисбаттан  Дамашқ давлати ҳам қаттиқ норозилик билдирди.

Шуларга қармасдан  Туркия давлат армияси  уша йилнинг 24 август куни " Фурот қалқони" номли ҳарбий амалиётлари чорчубасида Сурия давлатининг ижозатини олмасдан  бу мамлакат ҳудудларига бостириб кирди. Дамашқ давлатининг масъуллари  Сурия шимолига қарши Туркия давлатининг ер ва ҳаво ҳужумларини кескин қоралаб,  Анқара давлати  ИШИД террорчилик гуруҳни марраларини нишонга олиш баҳонаси билан  Сурия ҳудудларидаги курдлар яшайдиган минтақалар хусусан  Анқара давлатига мухолиф бўлган курдлар марказларига ҳужум уюштирмоқда деб эълон қилдилар.

 Туркия давлат армиясини қўшний мамлакатлар хусусан Сурия ҳудудларида амалга оширган ҳужумлари ва амлиётлари борасида хулоса қилиб айтиш мумкинки,  ҳарқандай баҳоналар билан Суриянинг айрим ҳудудларини ишғол этиш албатта Анқара давлати, унинг халқаро ва минтақавий иттифоқчиларининг мағлубияти билан якунлайди.

 

Ёрлиқ