Америкада очлик ва бошпанасизликдан хавотирланишлар янада ортмоқда
(last modified Mon, 03 Apr 2017 12:55:51 GMT )
апрел 03, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Америкада очлик ва бошпанасизликдан хавотирланишлар янада ортмоқда
    Америкада очлик ва бошпанасизликдан хавотирланишлар янада ортмоқда

Голуб тадқиқот муассасасининг маълумотларига кўра, Америка фуқаролари айниқса кам даромад ва фақир тоифадагиларнинг очлик ва уйсизликдан хавотирланишлари сўнги йилларда янада ортиб бормоқда

Голуб тадқиқот муассасасининг маълумотларига кўра, Америка фуқаролари айниқса кам даромад ва фақир тоифадагиларнинг очлик ва уйсизликдан хавотирланишлари сўнги йилларда янада ортиб бормоқда. Синхува ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Голуп муассасаси томонидан 1-5 март кунлари ўтказилган ижтимой сўров натижаси шуни кўрсатмоқдаки, даромади кам бўлган 67 фоиз америкаликлар очликдан ва бошпанасиз қолишдан жиддий хавотирланишмоқда. Ушбу хавотирланишлар кўламини 2010 ва 2011 йилларда ўтказилган тадқиқот сўровларининг натижаси билан солиштирганда анчагина ортгани яққол кўринади. Олдинги ижтимоий сўров натижаларида 21 фоиз америкаликлар очлик ва уйсизликдан ташвишланишган бўлса, 2004 йилда ўтказилган тадқиқотда эса, ушбу рақам 31 фоизни ташкил этган эди. Зўравонлик, жиноят ва ижтимоий нотинчлик вазияти ҳам Америкаликлар кам таъминланганларнинг хавотирланишларидан бири ҳисобланди.