Афғонистон Сенати аъзоси АҚШни огоҳлантирди
(last modified Tue, 04 Apr 2017 14:17:06 GMT )
апрел 04, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистон сенати мажлисининг аъзоси
    Афғонистон сенати мажлисининг аъзоси

Афғонистон сенати мажлисининг аъзоси АҚШ ва унинг иттифоқчилари террорчилик гуруҳларни ҳимоя қилишни давом эттирганида афғон халқи ҳам АҚШ қаршисида тура олиб, лозим чора тадбирларни кўриб чиқади деб эълон қилди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Афғонистон сенати мажлисининг аъзоси Осиф Сиддиқий сенат йиғилишида сўзлаган нутқида,  АҚШ ва унинг иттифоқчилари терроризмга қарши кураш йўлида Кобул давлати билан садоқат руҳида ҳамкорлик қилишмайди деб қўшимча қилди.

Бундан олдин ҳам Афғонистон парламенти аъзоси Факурий Биҳиштий  Ғарб давлатлари жумладан АҚШ давлати Афғонистонда давом этаётган нотинчликларнинг асосий омили эканлигини таъкидлаб,  Ғарб давлатлари террористларни қўллаб- қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишдан воз кечишлари керак деб айтганди.

 

 

Ёрлиқ