Америка Афғонистонга яна 1500 нафар ҳарбийларни жўнатади
АҚШ армияси ўзининг матбуот сайтида Афғонистонга яна бир минг беш нафар ҳарбийларни жўнатишини маълум қилди
Америка армияси ўзининг матбуот сайтида Афғонистонга яна 1500 нафар ҳарбийларни жўнатишини маълум қилди. Афғонистоннинг Ньюз Тулуъ тармоғининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, АҚШ армясининг ахборот сайтида келишича, ушбу мамлакат ҳарбийлари Аляска вилоятида жойлашган базадаги ҳарбийларни ратация қилиш йўналишида йилнинг охирига қадар Афғонистонга сафарбар этилади. Афғонистондаги Америкалик ҳарбийлар икки гуруҳдан иборат бўлиб, бир гуруҳи Афғон қуролли кучларига консультация ва ҳарбий таълим бериш учун сафарбар этилган бўлса, иккинчи гуруҳ эса ал-Қоида гуруҳидаги террорчиларга қарши амалиёт олиб бориш доирасида ҳаракат олиб боради. Ўтган йилнинг ноябр ойида Афғонистон ахборот манбалари Америка 2300 нафар ҳарбийсини Афғон қуролли кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш баҳонаси билан ушбу мамлакатга жўнатмоқчи деб хабар беришган эди.