Туркияда ўтказилаётган референдум билан бир вақтда қонли тўқнашувлар юз берди
Туркиянинг Диёрбоқир вилоятидаги сайлов участкаларидан бири яқинида содир бўлган отишмада икки киши ҳалок бўлди.
Анқарадан Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Туркиянинг Диёрбоқир вилоятидаги Чармик шаҳрига қарашли қишлоқлардан бирида очилган сайлов участкаси яқинида юз берган отишма жараёнида икки киши ҳалок бўлиб, яна 3 нафар жароҳат олди.
Бу ҳодиса тафсилотлари ҳозиргача маълум қилинмаяпти.
Туркиянинг сайловлар бўйича олий кенгаши бу мамлакат конституциясида ислоҳотлар ва ўзгартиришлар киритиш референдумида қатнашиш учун 55 миллион 319 минг фуқароларни овоз бериш ҳаққига эга бўлганини эълон этди.
Мазкур референдум мухолифлари Туркия конституциясининг 18 моддасида ўзгартиришлар киритирилиши дарвоқи ҳозирги президент Ражаб Тойиб Эрдўған ваколатини ошириш ва унга қўшимча қудрат бериш эканлигини таъкидлаб, ушбу ислоҳотлар амалга оширилганида Туркия ҳукумати бир шахс ихтиёрига ўтади деб огоҳлантиришмоқда.