ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг 8 нафар саркардасини қатл этди
ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу иши, Ироқ кучларининг Мосел шаҳрининг ғарбий қирғоғидаги маҳаллаларининг бирида ушбу террорчилик гуруҳининг тўпланган йиғинларига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумидан кейин содир этилган
ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг 8 нафар хавфсизлик бўйича масъулларини хиёнат қилишда айблаб қатл этди. ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу иши, Ироқ кучларининг Мосел шаҳрининг ғарбий қирғоғидаги маҳаллаларининг бирида ушбу террорчилик гуруҳининг тўпланган йиғинларига қарата амалга оширилган ҳаво ҳужумидан кейин содир этилган. Осиё Ньюз вебсайтининг душанба куни Мосел хавфсизлик манбаларига таяниб хабар қилишича, Ироқ қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан кейин ИШИД террорчилик гуруҳи саркардаларининг ҳалок бўлишидан сўнг, ушбу террорчилик гуруҳи ўзининг саккиз нафар хавфсизлик соҳасида масъул бўлган жангариларни Мосел шаҳрида Ироқ армиясига маълумот етказганликда айблади. Ироқ кучлари 2017 йилнинг феврал ойида Моселнинг ғарбий минтақаларини озод этишга қаратилган амалиётини бошлаган эди. Ушбу шаҳарнинг озод этилиши билан ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг йирик базасидан айрилади.