Лавров: Американинг Сурияга қилган ракета ҳужуми сиёсий вазиятни издан чиқарди
Сергей Лавров Москвада Сенегал ташқи ишлар вазири билан ўтазган қўшма матбуот анжумани ўтказди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров американинг Сурияга қарата амалга оширган ракета ҳужуми дипломатия йўли билан ҳал этиладиган Сурия бўҳронини барҳам берди деб айтди. Россия сегодния телеканали тарқатган хабарга кўра, Сергей Лавров Москвада Сенегал ташқи ишлар вазири билан ўтазган қўшма матбуот анжуманида сўзга чиқиб шундай айтдики, АҚШнинг Сурия ҳаво базасига қилган ракета ҳужуми вазиятни янда кескин бўлишига олиб келди ва Сурияда бўҳронни ҳал этишга қаратилган сиёсий ҳаракатларни мураккаблаштирди. Россия ташқи ишлар вазирига кўра, айрим халқаро ва минтақадаги сиёсий доиралар Сурияда айни пайтда ноқулай вазият ҳукм сураётган шароитдан фойдаланиш учун уринишади. Москва Сурия давлатининг химиявий қурол ишлатганлигига доир иддаоларни, Бирлашган миллатлар ташкилоти назорати остида бетараф мамлакатлар томонидан ўрганиб чиқишни таъкидлайди.