ИШИД террористлари Ироқнинг жануб вилоятларига қарши ҳужумларида мағлубиятга учрадилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i1738-ИШИД_террористлари_Ироқнинг_жануб_вилоятларига_қарши_ҳужумларида_мағлубиятга_учрадилар
Ироқ ҳарбий кучлари қўшма амалиётлар қўмондонлиги Бағдод ва бошқа жануб вилоятларга қарши ҳужум уюштирмоқчи бўлган ИШИД террорчилик гуруҳининг барча мақсадлари ва лойиҳаларини чипакка чиқарилганлигини маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:47:07+00:00 )
август 05, 2016 17:28 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳининг раҳбари Абубакр Албағдодий
    ИШИД террорчилик гуруҳининг раҳбари Абубакр Албағдодий

Ироқ ҳарбий кучлари қўшма амалиётлар қўмондонлиги Бағдод ва бошқа жануб вилоятларга қарши ҳужум уюштирмоқчи бўлган ИШИД террорчилик гуруҳининг барча мақсадлари ва лойиҳаларини чипакка чиқарилганлигини маълум қилди.

Ливаннинг Алмаёдин телеканали хабарига кўра, бугун Ироқнинг муштарак амалиётлар қўмондонлиги чиқарган баёнотида, бу мамлакат хавфсизлик кучларини ИШИД террорчилик гуруҳини Бағдод ва бошқа жануб минтақаларига ҳужум уюштириш учун тузган лойиҳа ва мақсадларини аниқлаб нобуд этганлигини эълон қилди.

Мазкур баёнотда жумладан қуйидагича келтирилган: ИШИД террорчилик гуруҳининг раҳбари Абубакр Албағдодий бомба қўйилган бир нечта автомашиналардан фойдаланиб бу террорчилик гуруҳни Ироқнинг жануб вилоятларига кенг қамровли ҳужумлар бошлашишини шахсан ўзи бевосита назорат қилган.