Толибон гуруҳи Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қилмаётганини маълум қилди
май 07, 2017 18:47 Asia/Tashkent
Афғонистондаги Толибон гуруҳи Россия федерацияси билан ҳарбий ҳамкорликлар олиб бормаганини таъкидлади.
Толибон гуруҳи чиқарган баёнотида бу гуруҳни ҳеч бир мамлакат хусусан Россия билан ҳарбий ҳамкорлик олиб бормагани ва Афғонистон уруши жараёнида қўлга киритган ғаниматлар Толибон гуруҳи учун етарли эканлигини эълон қилди.
Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Толибон гуруҳи баёнотида, Афғонистон келажаги учун аниқ бир ҳатти -ҳаракат ва йўналишни яратиш борасидаги ўз мақсадларини баён этиш учун Россия ва ё бошқа ҳар қандай мамлакат билан сиёсий алоқалар олиб бормоқда ва бу алоқалар ҳарбий ҳамкорлик маъносида эмас деб келтирилган.
Ёрлиқ