ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинди
(last modified Mon, 08 May 2017 12:01:36 GMT )
май 08, 2017 17:01 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинди
    ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинди

Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси йўқ қилингани ҳақидаги хабар тасдиқланди

Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказган операцияси жараёнида ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Абдул Хасиб йўқ қилинди. Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон президенти мамурияти ИШИД террорчилик гуруҳининг Афғонистондаги саркардаси Абдул Ҳасиб ва унинг яна бир нечта шериклари кеча якшанба куни Афғонистон хавфсизлик кучларининг мамлакат шарқидаги Нангарҳор вилоятидаги ҳарбий амалиётида ҳалок бўлганлигини тасдиқлади. 

Афғонистон ҳукумати Абдул Хасиб мамлакатдаги турли террорчилик ҳужумларига алоқаси бор дея ҳисоблайди. Маълум қилишларича, ўнлаб тиббиёт ходимлари ҳалок бўлган Кобулдаги ҳарбий госпиталга ҳужумни ИШИД террорчилик гуруҳининг айнан шу етакчиси ташкиллаштирган.

 

Ёрлиқ