Лавров ва Трамп Сурия ўзгаришлари борасида музокара қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i18324-Лавров_ва_Трамп_Сурия_ўзгаришлари_борасида_музокара_қилдилар
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганида Сурия вазияти ва ўзгаришлари юзасидан фикр алмашганлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2026-02-02T08:39:01+00:00 )
май 11, 2017 19:27 Asia/Tashkent
  • Лавров ва Трамп
    Лавров ва Трамп

Россия ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганида Сурия вазияти ва ўзгаришлари юзасидан фикр алмашганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганидан кейин  бу учрашувда  Сурия ҳудудларида хусусан бу мамлакатнинг Иордания чегаралари яқинида нотинчликларни камайтиришга оид келишувни ижро этилиши борасида суҳбатлашганини маълум қилди.

Шунингдек, Лавров Путин ва Трамп Германияда бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» саммити доирасида учрашув ўтказишни режалаштиргани ҳақида маълумот берди.