Лавров ва Трамп Сурия ўзгаришлари борасида музокара қилдилар
май 11, 2017 19:27 Asia/Tashkent
-
Лавров ва Трамп
Россия ташқи ишлар вазири АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганида Сурия вазияти ва ўзгаришлари юзасидан фикр алмашганлиги ҳақида хабар берди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашганидан кейин бу учрашувда Сурия ҳудудларида хусусан бу мамлакатнинг Иордания чегаралари яқинида нотинчликларни камайтиришга оид келишувни ижро этилиши борасида суҳбатлашганини маълум қилди.
Шунингдек, Лавров Путин ва Трамп Германияда бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» саммити доирасида учрашув ўтказишни режалаштиргани ҳақида маълумот берди.
Ёрлиқ