Саудия подшосининг 17 мамлакат раҳбарларини Риёзга даъват этишдан кўзлаган мақсади
(last modified Sat, 13 May 2017 07:16:58 GMT )
май 13, 2017 12:16 Asia/Tashkent

Саудия Арабистони подшоси Малик Салмон Риёз шаҳрида АҚШ президенти билан учрашиб, мулоқот қилишлари учун 17 арабий -исломий мамлакатлар президентларини Арабистонга даъват этди.

Шундай бир ҳолда оммавий ахборот воситалари АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трампнинг Саудия Арабистонига сафар уюштириши имкониятини ишлаб чиқмоқда деб хабар тарқатишган.

 Трампнинг ўзи бу давлатларга майнинг иккинчи ярмида ташриф буюриши мумкинлигини Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ўтган ҳафтада Саудия Арабистони, Миср, Исроил, Катар ва Жибутига сафар уюштирди. Мэттис Ар-Риёзда ўтган матбуот-анжуманида АҚШ президенти Трамп яқин орада Саудия Арабистонига келиши мумкинлигини айтган. Мэттис қирол Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд томондан қабул қилинган.

Кеча Арабистон Ташқи ишлар вазирлигии 17 арабий-исломий мамлакатлар раҳбарларини Риёз шаҳрига даъват қилинганлигига ишора этар экан,  Арабистон подшоси Малик Салмон, жумладан  БАА амири Халифа бин Зоид Ол Наҳён, Баҳрайн подшоси Ҳамд бин Исо Ол Халифа , Қатар амири Тамим бин Ҳамд бин Халифа Ол Сони, Қувейт амири Сабоҳ Аҳмад Жобир Сабоҳ,  ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни  ўз таъбирлари билан АҚШ ва исломий -арабий мамлакатлар раҳбарлари учрашувига даъват этган деб эълон қилди.

Бу орада кўп саволлар  тўғилиши табиийдир. Мисол учун Малик Салмон 17 арабий-исломий мамлакатлар раҳбарларини  Трамп билан учрашишлари учун Риёз шаҳрига даъват қилишдан кўзлаган мақсади нимадан иборат?

Малик Салмоннинг биринчи мақсадини унинг минтақавий сиёсатлар жараёнида Ол Сауд режими куч -қудрати рамзини кўрсатиб беришга уринаётанлигидир десак хато бўлмайди. Малик Салмон шунингдек  Дональд Трамп сафарини баҳона қилиб, 17 -та арабий- исломий мамлакатлар  раҳбарларини Риёзга даъват этиши билан  АҚШ президентига  Арабистон режимини Ўрта Шарқда Вашингтон манфаатларини ҳимоя этадиган энг муҳим мамлакат қилиб кўрсатмоқчи.

Дарвоқи Малик Салмон  сиёсат оламида кам тажрибага эга бўлган АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга  ислом дунёсида Арабистон роли -мавқеияти ва қудратини кўрсатишга уринмоқда.

Айрим хабарларга кўра Салмон даъват этган 17 исломий ва арабий мамлакатлар раҳбарларидан баъзилари унинг таклифини қабул қилишмаган

Шунингдек Саудий Арабистони подшоси Малик Салмоннинг иккинчи мақсади Эрондан қўрқитиш сиёсатларида янги ҳатти- ҳаракатини бошлашдан иборат. У шунингдек Эронга қарши сиёсатларида АҚШ ҳимоятини қўлга киритишни мақсад қилган. АҚШнинг собиқ давлатини Ол Сауд режими билан стратегик алоқаларга эга бўлгани ҳамда Эронга нисбатан энг кўп  босимлар ҳам Абама ҳукумати даврасига бориб тақалиши билан бир пайтда,   Риёз давлати  Эрон ва 6 лик гуруҳи ўртасидаги ядровий келишув  Эронга қарши халқаро босимларни камайишига сабаб бўлган деган ақидага эгадир.

Шу сабабдан Ол Сауд режими ҳардоим  ушбу ядровий келишувнинг  ашаддий мухолифларидан бўлган.

Малик Салмон энидиликда  айрим иддаолар, масалан Эрон илгаригидек терроризмни қўллаб қувватламоқда деган туҳмат ва иддаолар билан Дональд Трампни Эронга нисбатан кўпроқ босимлар ўтказиш ва санкциялар жорий қилишга даъват этишни кўзда тутган.

Риёз ушбу мақсадларини ижро этиши учун ўз иттифоқчилари ва шерик мамлакатлар раҳбарлари ҳимоятига эҳтиёж сезмоқда.

Шу асосда 17 арабий ва исломий мамлакатлар раҳбарларини Трамп билан урашувда қатнашишлари учун Риёзгва таклиф қилган.

Саудия Арабистони режими Эрондан қўрқитишга асосланган сиёсатларини қайта йўлга қўйиши билан  Эрон билан рақобатда минтақа қудрати  мувозанатини Арабистон фойидасига ҳал қилишга уринмоқда.

Малик Салмоннинг ушбу даъватдан кўзлаган  уччинчи мақсади бу режимни террорчилик- такфирий гуруҳларни қайта тиклаш ва кучайтиришга қилаётган навбатдаги саъй ҳаракатларига бориб тақалади.

Бу хусусда  Ироқ парламентидаги Ал-Аҳрор фракцияси намояндаси Зайнаб Ассаҳлоний ҳам  эълон қилди. У шунингдек деди: Трампни шундай бир йиғилишда қатнашиш учун Арабистонга даъват этиш навбатдаги фитнадир. Зайнаб Ассаҳлоний ўз сўзларида  Арабистон режими Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчи гуруҳининг қаттиқ мағлуб бўлганидан кейин  бу террори гуруҳни қайта тиклаш ва бошқа террористик гуруҳларни қўллаб қувватлаш мақсадидамазкур йиғилишни ташкил қилмоқда  деб таъкидлади.

Айтиш керакки Арабистон режими ва АҚШ давлати террорчи гуруҳлардан фойдланишда муштарак позицияга эгалар. Малик Салмон ҳам Трамп сафари жаарёнида шундай бир йиғилишни ташкил қилиб янги бир коалацияни тузиши билан Ироқ ва Сурия ҳудудларида террорчилик гуруҳларни кучсизланиши ва таг тубидан йўқ бўлишини олдини олишга уринмоқда.  

Ёрлиқ