Афғонистонда 60 нафардан кўпроқ террорчи ҳалок бўлди
(last modified Mon, 15 May 2017 12:32:07 GMT )
май 15, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда 60 нафардан кўпроқ террорчи ҳалок бўлди
    Афғонистонда 60 нафардан кўпроқ террорчи ҳалок бўлди

Хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган амалиётда 66 нафар террорчи жумладан ўн тўққиз нафар ИШИД террорчилари ҳалок бўлди

Афғонистон хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган амалиётда 66 нафар террорчи жумладан 19 нафар ИШИД террорчилари ҳалок бўлди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Қобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот идорасининг маълум қилишича, 51 нафар террорчи жумладан ИШИД террорчилик гуруҳининг 4 аъзоси Афғон хавфсизлик кучларининг Нангарҳор, Каписо, Пактиё, Хуст, Ғазний, Логар, Қандаҳор, Арзгон, Қундуз, Фарёб, Бадахшон ва Ҳилманд вилоятларида амалга оширган ҳарбий операцияларида йўқ қилинди ва яна 2 нафар террорчи ярадор бўлди. Ғур вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Абдулҳай Хатибийнинг маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳининг 15 нафар аъзоси армиянинг Фируз Куҳ минтақасидаги ҳаво амалиёти чоғида ҳалок бўлган. Унинг қўшимча қилишича, ушбу ҳаво ҳужумида ўлдирилганларнинг уч нафари ИШИД террорчилик гуруҳининг қўмондонларидан бўлган.