Доналд Трамп журналистларни қамоққа олиниши таклиф қилган
Трамп махфий маълумотларни ошкор қилган журналистларни қамоққа олишни таклиф қилган
Февраль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюросининг ўша пайтдаги раҳбари, эндиликда бу лавозимдан четлатилган Жеймс Коми билан учрашганда журналистларни махфий маълумотларни ошкор қилганликлари учун қамоққа олиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган. Бу ҳақда СНН телеканали сешанба куни The New York Times нашрига таяниб хабар қилди.
Нашрга Жеймс Комининг ҳамкасбларидан бирининг айтишича, Трамп миллий хавфсизлик соҳасидаги етакчи амалдорлар билан учрашув ўтказган. Суҳбат тугагач, президент Комидан ташқари ҳаммани қўйиб юборган. Трамп Коми билан яккама-якка суҳбатда ОАВда махфий ахборотнинг сизиб чиққанини кескин қоралаган ва шу сабабли Комига журналистларни махфий ахборотни ошкор қилганлик учун қамоққа олишни таклиф қилган.
Шундан кейин Трамп Комидан миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флиннга нисбатан терговни тўхтатишни сўраган.