Европа иттифоқи Эроннинг халқаро мажбуриятларини бажаришда қатъий амал қилишидан хурсанд
Федерико Могерени пайшанба куни Брюсселда Европа кенгаши ахборот анжуманидаги чиқишида, Европа иттифоқининг Эрон билан ҳамкорлигини яхши ва ижобий дея баҳолади
Европа иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Эрон ислом жумҳуриятининг ўзининг халқаро мажбуриятларини ижро этишда жумладан ядровий мавзуда қатъий амал қилаётганидан ўз хурсандчилигини билдирди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи ташқи сиёсат масъули Федерико Могерени пайшанба куни Брюсселда Европа кенгаши ахборот анжуманидаги чиқишида, Европа иттифоқининг Эрон билан ҳамкорлигини яхши ва ижобий дея баҳолади ҳамда шундай айтдики, Европа иттифоқи кенгаши томонидан Эрон билан турли соҳаларда сармоя киритиш ва ҳамкорликни бошлаш учун қатъий ваъдалар берилган. Европа иттифоқининг ушбу расмийсига кўра, олти ёки етти европалик комиссар маданий, энергетика ва инсоний йўналишдаги ҳамкорликлар юзасидан шунингдек, бошқа тармоқлардаги ҳамкорликлар ҳам Эронлик расмийлар билан ўтказилган ҳамда бошқа соаҳаларда ҳамкорлик қилиш учун барча йўллар очиқдир.