май 24, 2017 19:01 Asia/Tashkent
  • Покистон Ҳиндистон армиясини ўққа тутди
    Покистон Ҳиндистон армиясини ўққа тутди

Покистон армиясининг маълум қилишича, мамлакат ҳарбийлари кеча кечқурун Кашмир назорат чизиғида Ҳиндистон армиясини ўққа тутди ва Ҳинд ҳарбий кучларига оғир талофат етказилди

Покистон армияси Кашмир назорат чизиғида Ҳиндистон ҳарбийлари позициясини нишонга олди. Синхва агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистон армиясининг маълум қилишича, мамлакат ҳарбийлари кеча кечқурун Кашмир назорат чизиғида Ҳиндистон армиясини ўққа тутди ва Ҳинд ҳарбий кучларига оғир талофат етказилди. Бундан олдинроқ эса, Ҳиндистон армияси ҳам Кашмир аҳолисининг Покистон орқали назорат остида бўлган Кашмирга киришларини тўхтатиш мақсадида Покистон армиясининг позициясини нишонга олинганини ва уларга катта зарар етказилганини хабар қилган эди. Покистон армияси матбуот котиби Ҳиндистоннинг ушбу иддаоларини асоссиз ва ёлғондан иборат деб айтди. Ҳиндистон ва Покистон ҳар доим бир-бирларини Кашмир назорат чизиғида оташкесмни бузишда айблаб келишади. 

Ёрлиқ