НАТО бош котиби Афғонистонда кўп муаммолар мавжудлигини тан олди
НАТО бош котиби бу ҳарбий ташкилотни Афғонистонда ўта оғир ва қийн вазиятда тушиб қолганини эътироф этди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, НАТО бош котиби Янис Стольтенберг Брюсселда сўзлаган нутқида, Афғонистонда кўп муаммолар ва зўравонликлар шунингдек коррупция каби муаммоларга дучор бўлганмиз. Шу билан бирга Афғонистон миллий армиясини ташкил этиш ва бу мамлакат хавфсизлик кучларини янада кучайтиришда айрим мувафаққиятларга эришдик деб таъкидлади.
У ўз сўзларида НАТО ташкилоти Афғонистон давлат армияси ва хавфсизлик кучларини ҳарбий тайёргарлиги ва потенсиалини янада оширишда ҳамда терроризм ва Толибон гуруҳига қарши кураш олиб бориши учун тайёр бўлишига кўп ёрдамлар етказди деб қўшимча қилди.
НАТО бош котиби шундай бир ҳолда бундай иддаоларни такрорламоқдаки, АҚШ ва НАТО ҳарбий ташкилоти ИШИД теоррористларини молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлашмоқда.