Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашув бўлди
(last modified Mon, 29 May 2017 14:26:46 GMT )
май 29, 2017 19:26 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашув бўлди
    Афғонистонда Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашув бўлди

Афғонистон шимолида ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон аъзолари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 12 нафар террорчи ҳалок бўлди

Афғон хавфсизлик кучлари Афғонистон шимолида ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон аъзолари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 12 нафар террорчининг ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Тасним агентлиги тарқатган хабарга биноан, Афғон расмийлари мамлакат шимолидаги Жузжон вилоятида бугун душанба куни шундай маълум қилишдики, ушбу вилоятнинг Дарзоб туманида Толибон гуруҳи аъзоларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарата амалга оширган ҳужуми ортидан ушбу иккала гуруҳ ўртасидаги тўқнашув шиддатли тус олган. Жузжон вилояти полиция бошлиғи Раҳматуллоҳ Туркистонийга кўра, Толибон кучлари ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида келиб чиққан тўқнашув ҳозир ҳам давом этмоқда ва ҳозирга қадар камида икки томондан 12 нафар террорчи ҳалок бўлган ва яна кўплаб жароҳат олганлар ҳам бор. Охирги ойларда Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи Жузжон вилоятида уч мартадан кўпроқ бир бирлари билан тўқнашди.  

Ёрлиқ