Россия терроризмга қарши курашда Ғарб давлатларининг иккистандартли сиёсатларини танқид қилди
Россия ташқи ишлар вазири терроризмга қарши курашда АҚШ ва Ғарб давлатларининг иккистандартли сиёсатларини кескин қоралади.
ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кеча Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрининг дипломатлар яшайдиган минтақага қарши уюштирилган террорчилик ҳужум навбатдаги огоҳлантириш бўлди ва яна бир бор халқаро муаммоларига нисбатан Ғарб давлатларининг иккистандартли сиёсатларидан воз кечиш вақти етиб келганини кўрсатди деб таъкидлади.
Лавров ўз сўзларида ҳозирги ўта қийн ва оғир шароитида Афғонистоннинг урушга чалинган халқига ёрдам кўрсатишни истайдиган томонлар шаффоф тарзда ва ҳар қандай яширинча дастурларини четга қўйган ҳолда ўзаро тушиниш доирасида амал қилишлари кераклигини қўшимча қилди.