Германияда самолёт фавқулодда қўнди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i19586
Германиянинг Кёльн аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган мусофир ташувчи самолётда 3 нафар шубҳали шахслар қўлга олинди.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
июн 11, 2017 18:55 Asia/Tashkent
  • самолёт фавқулодда қўнди
    самолёт фавқулодда қўнди

Германиянинг Кёльн аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган мусофир ташувчи самолётда 3 нафар шубҳали шахслар қўлга олинди.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра,  Словениядан Лондон томон йўл олган 151 мусофири бўлган самолёт кеча  Германиянинг Кёльн аэропотида фавқулодда қўнди.  Мусофирлар самолётни тарк этишгани ортидан  Германия федерал полицияси томонидан терроризмга алоқадорликда гумонланган 3 шахс қўлга олинди.

Мазкур хабарга асосан  самолётдаги  мусофирлар бу 3 нафар шахсни шубҳали мавзулар борасида суҳбатлашганини эшитиб экипаж омилларига хабар беришгани ортидан учувчи олдинги дастурлардан ташқари Германиянинг Кёльн шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга ошириш қарорига келган.

Полиция ҳам самолёт ичкарисдан мусофирларни чиқариб, тафтишотдан сўнг,  шубҳали  шахсларни қўлга олди.