Доналд Трампга қарши демократ намояндалар Судга даво аризани беришмоқчи
(last modified Wed, 14 Jun 2017 13:30:26 GMT )
июн 14, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Доналд Трампга қарши демократ намояндалар Судга даво аризани беришмоқчи
    Доналд Трампга қарши демократ намояндалар Судга даво аризани беришмоқчи

Вашингтон ва Мэриленд штатлари бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трамп устидан судга мурожаат қилишлари мумкин

Американинг Вашингтон ва Мэриленд штатлари бош прокурорлари АҚШ президенти Дональд Трамп устидан судга мурожаат қилишлари мумкин. Улар Трампнинг конституцияни бузганлиги ва давлат раҳбари лавозимига киришганидан сўнг, тадбиркорлик билан шуғулланганини гумон қилишмоқда.

Қайд этилишича, бош прокурорлар Трамп «хорижий ҳукуматлардан миллионлаб пул олган»ини таъкидлашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Трамп ўз корпорациясига доир молиявий ҳисоботларни доимий равишда назорат қилиб туради. 

«Биз иш очаяпмиз, чунки президент ўзининг бизнес манфаатларидан воз кечиш учун зарур қадамларни ташлагани йўқ», — деган бош прокурор Карл Расина.

Агар, ариза қабул қилинса, Трампга суд эшитувлари доирасида ўз солиқ декларациясини эълон қилиш мажбуриятини юклашлари мумкин. Шу билан унинг бизнесидаги хорижий битимлар қамровига аниқлик киритилади. 

Ёрлиқ