Арабистонда тинч йўл билан ўтказилган давлат тунтарувидан Америка ва Исроил хурсанд
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20088-Арабистонда_тинч_йўл_билан_ўтказилган_давлат_тунтарувидан_Америка_ва_Исроил_хурсанд
Арабистондаги ички ўзгаришлар қудратни комил тарзда қулга олиш учун ушбу ўлка подшоси томонидан ҳалигача тинч йўл билан давлат тунтаруви шаклида давом этмоқда ва ушбу мавзўга қарши ички аксуламалларнинг жараёни мазкур мамлакатнинг сиёсий арсасида кескинликларнинг кенг ортиб кетишидан далолат беради ва ушбу доирада саъудиялик янги валиаҳд билан байат қилиш маросими кескинликларга юзмаюз бўлиши диққатни ўзига жалб этади.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июн 24, 2017 13:51 Asia/Tashkent

Арабистондаги ички ўзгаришлар қудратни комил тарзда қулга олиш учун ушбу ўлка подшоси томонидан ҳалигача тинч йўл билан давлат тунтаруви шаклида давом этмоқда ва ушбу мавзўга қарши ички аксуламалларнинг жараёни мазкур мамлакатнинг сиёсий арсасида кескинликларнинг кенг ортиб кетишидан далолат беради ва ушбу доирада саъудиялик янги валиаҳд билан байат қилиш маросими кескинликларга юзмаюз бўлиши диққатни ўзига жалб этади.

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Арабистоннинг ички ўзгаришлари бўйича хорижий истиқболлар ҳам ушбу ўзгаришлардан Исроил ва Американинг қизиқиши ва хурсанд бўлишидан дарак беради ва бу мавзў эса Арабистондаги ўзгаришлар пардасининг орқа томонида Америка ва Исроил қарор олганидан далолат беради. Бу мамлакатлар минтақада тафриқа солиш ва урушни келтириб чиқариш бўйича бўлган мақсадлари йўлида Арабистонни янада рағбатлантириш ва қуллаб-қувватлашларидан дарак беради. Шундай бир шароитда, Малик Салмон Арабистоннинг янги валиаҳди билан байат қилиш маросимларини тез вақтда ўтказиш билан ушбу мамлакатдаги сиёсий арсасида ижод этилган ўзгаришларнинг бошида қарор олишини исботлашга ва ушбу йўл орқали ҳар қандай мухолифатни бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.  Аммо Малик Салмоннинг ўзбошимчалик билан қарорга келишига нисбатан ички мухолифатларнинг ортиб бораётганидан хавотирланиб шошилинч билан амалга оширган бу ҳаракати шундан далолат берадиким, амалда Арабистоннинг сиёсий арсасида кескинликлар шиддат билан кучайишига сабаб бўлмоқда. Бу доирада эса Арабистоннинг янги валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон билан байат қилиш маросими саъудиялик шаҳзодаларнинг эътирозлари билан юзмаюз бўлди. Арабистонга тегишли бўлган турли каналлар, жумладан Ал-Арабия, Ал-Ҳадис ва Ал-Ахбория телеканалларидан жонли эфирда чоршанба куни Арабистоннинг янги валиаҳди билан байат қилиш маросимидан олинган  тасвирларда саъудиялик шаҳзодалардан бири янги валиаҳд “Муҳаммад Бин Салмон” баробарида қарор олганида шиддат билан унга эътироз қилди. Муҳаммад Бин Салмоннинг муҳофизатчилари эса саъудиялик ушбу шоҳзоданинг аксуламал кўрсатишига нисбатан зудлик билан куч ишлатиб уни маросимдан чиқариб юборишди. Муҳаммад Бин Салмон чоршанба куни шундай бир ҳолда янги валиаҳд унвонида таништирилдиким, отаси Малик Салмон Ол-Саъудда ҳоким бўлган анъана, суннат ва урф-одатларга хилоф тарзда собиқ валиаҳд Муқрин Бин Абдулазизни четлаштирди. Бундан кейин эса ўз уғли подшоҳлик мансабига эришиши учун Муҳаммад Бин Ноифни ҳам ушбу симматдан четлаштирди.

Аммо Арабистон ички ўзгаришларини ёритишда назоратчиларнинг фикрини ўзига жалб этган нарса бу мазкур ўзгаришлардан Америка ва Исроил расмийларининг хурсанд бўлишлари ва уларнинг мазкур ўзгаришдан истиқбол этишлари эдиким, бу ўзгаришлар уларнинг тамагирликлари доирасида эканлигини намойиш этади.

Бу масалада муҳим бўлган нарса шундан иборатким, америкалик расмийлар охирги пайтда Арабистон билан келишилган катта иқтисодий келишувларининг тақдиридан хавотирланишмоқда. Шунинг учун келажакда Малик Салмон хонадонидан бири мамлакат бошқарувини қулга олиши Малик Салмон билан имзоланган шартномани сақлаш учун улар хотиржам бўлишади. Бу шундай бир шароитда эдиким, Малик Салмон ҳам Америка билан келишилган келишувга кафолат бериш унвонида ўз уғлини валиаҳд этиб тайинлаш ва Арабистонда тинч йўл билан давлат тунтарувини амалга ошириш учун Американинг розийлигини олишга сайъ-ҳаракат қилди.

Исломий парламент собиқ намояндаси ва Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Сабоҳ Зангина бу заминада Арабистон сиёсатига  Муҳаммад Бин Салмоннинг шошилинч билан кириб келиши кейин минтақада тўқнашувларнинг ортиши ва Яман урушининг бошланиши билан  Ўрта Шарқ урушларида ўз пешволигини намоён этиши ҳамда бошқа томондан Америка билан музокара қилиш жиҳатида уларнинг фойдасига кўп сайъ-ҳаракат қилиши валиаҳдликни қулга киритиш учун кўп сайъ-ҳаракат қилганидан маълум эди. Шунингдек эҳтимол бир неча вақтдан кейин подшолик лавозимини ҳам қулга киритади”-деб айтди.     

Бу нарса шундай бир шароитда бўлиб ўтмоқдаким, ўтган йиллар давомида сионистик режим ва Арабистон ўртасида мавжуд бўлган махфий муносибатлар ва Малик Салмон даврида ушбу муносибатларнинг кенг ривожланиши ва бу муносибатларни янада ошкора равнақ бериш томон ҳаракат қилишини эътиборга олган ҳолда,  исроиллик расмийлар Арабистонда вужудга келган ўзгаришларни янада кенг ўз манфаатлари доирасида деб билишади. Исроил расмийларининг ушбу масалага қизиқишлари ва бундай муносибатдан хурсанд бўлишлари шу даражада эдиким, сионистик режимининг коммуникация вазири Арабистон подшосидан ушбу мамлакатга сафар қилиш учун Натаниёҳуни даъват этишни сўради. Бу нарса сионистик режим расмийлари қай даражада Арабистон ўзгаришларини ўз манфаатларида  деб билишларидан далолат беради. Шунингдек бундай фазонинг вужудга келиши учун Америка расмийлари муҳим рол уйнашди. Сиёсий масалалар бўйича мутахассис ва таҳлилчи Муҳсин Жалилванднинг фикрига кўра, Арабистоннинг Исроилга яқин муносабатда бўлиш жараёни ва Арабистонда жараён олган ўзгаришлар бир неча йил олдин Америка томонидан режалаштирилган мавзўлар жумласидандир. Америка бу режалаштиришни миллиард доллар қиматга Арабистонга сотди. Бу мавзў Арабистон подшоси билан Трампнинг охирги дийдор кўриши ва қурол-яроқларни сотиб олиш бўйича Америка ва Арабистон ўртасида 400 миллиард долларлик шартноманинг имзоланиши билан якунланди.