Владимир Путин Қримга сафар қилди
(last modified Sun, 25 Jun 2017 12:34:13 GMT )
июн 25, 2017 17:34 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин Қримга сафар қилди
    Владимир Путин Қримга сафар қилди

Қримнинг Россияга қўшилишидан сўнг, Путин Ғарб ва Украина давлатининг огоҳлантиришига эътибор бермай, Қримга кўп маротаба сафар уюштириб бормоқда

Россия президенти Владимир Путин Ғарб ва Украинанинг эътирозларига қарамай, яна бир бор Қрим ярим оролига сафар қилди. 

Қримнинг Россияга қўшилишидан сўнг, Путин Ғарб ва Украина давлатининг огоҳлантиришига эътибор бермай, Қримга кўп маротаба сафар уюштириб бормоқда. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин, шанба куни 2014 йилда референдум ўтказилишига асосан Россияга қўшилган Қримга сафар қилди. Шу билан бирга, Киев давлати дарҳол Путиннинг Қримга қилган сафарини Украина суверенитетини бузиш деб атади ва ушбу сафарни кескин қоралади.

Европа иттифоқи ҳам бундан бир неча кун олдин ўз баёнотини нашр этиб шундай маълум қилдики, Россия тарафидан Қримни ноқонуний тарзда қўшиб олганига нисбатан кескин жабоб қайтариш мақсадида, Россияга қарши жорий этилган санкциялар ва чекловчи чоралар 2018 йилнинг 23 июн кунига қадар давом этади.  

Ёрлиқ