Нигерия мусулмонлари Исломий ҳаракат раҳбарини зудлик билан озод этилишини талаб қилишди
(last modified Mon, 08 Aug 2016 14:46:10 GMT )
август 08, 2016 19:46 Asia/Tashkent
  • Нигерия мусулмонлари Исломий ҳаракат раҳбарини зудлик билан озод этилишини талаб қилишди

Нигерия мусулмонлари тинчлик йўлидаги норозилик намойишларида ушбу мамлакатнинг исломий ҳаракат раҳбарини зудлик билан озод этилишини талаб қилишди

Нигерия мусулмонлари тинчлик йўлидаги норозилик намойишларида ушбу мамлакатнинг исломий ҳаракат раҳбарини зудлик билан озод этилишини талаб қилишди. Ирна ахборот агентлигининг Нигериядаги огоҳ манбага таяниб хабар қилишича, ушбу мамлакат мусулмонлари душанба куни Нигериядаги инсон ҳуқуқлари комитетининг биноси олдида тўпланишиб Нигерия исломий ҳаракати раҳбари бўлмиш шайх Иброҳийм Закзакийнинг қамоққа олинишига қарши эътироз билдиришди. Намойишчилар ё Закзокий ёки ўлим шиорлари билан чиқишди ва шайх Закзакийнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилишди. Нигерия мусулмонларининг фикрича, Нигерия армияси шайх Закзакийнинг қамоққа олинишидан сўнг, ушбу мамлакатнинг турли шаҳарларидаги исломий ҳаракатни бутунлай нобуд қилмоқчи. 2015 йилнинг 13 декабр куни Нигерия армиясининг Ҳусайния Бақиятуллоҳга қарата ҳужумида мамлакатнинг кўплаб мусулмонлари ҳаётдан кўз юмди ва яраланди ҳамда шайх Иброҳийм Закзакий армия томонидан қўлга олиниб қамоққа ташланди.