НАТО ўзининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини оширмоқчи
(last modified Wed, 28 Jun 2017 13:33:45 GMT )
июн 28, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • НАТО ўзининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини оширмоқчи
    НАТО ўзининг Афғонистондаги ҳарбий контингентини оширмоқчи

НАТО иттифоқчилари ва аъзо мамлакатларнинг 13 минг 600 нафар ҳарбийлари "Қатъий ҳимоя" деб номланган миссия доирасида, Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб келишмоқда

Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти НАТО, ушбу ташкилотнинг 15 аъзо мамлакати ва иттифоқчиси Афғонистонда ҳарбийлар сонининг янада кўпайтиришга тайёр эканликларини хабар берди.

Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кўра, НАТО матбуот котиби ўринбосари Пирс Казалтнинг маълум қилишича, НАТОнинг 15 аъзо давлати ва иттифоқчилари Афғонистонга янада кўпроқ ўз ҳарбийларини жўнатишни, ўзларининг дастурларига киритишди. Ушбу сафарбарлик ҳақидаги тафсилотлар НАТО мудофаа вазирларининг пайшанба кунги йиғилишида кўриб чиқилади ва бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади. 

Айни дамда, НАТО иттифоқчилари ва аъзо мамлакатларнинг 13 минг 600 нафар ҳарбийлари "Қатъий ҳимоя" деб номланган миссия доирасида, Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб келишмоқда. Америка ва НАТОнинг Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлари ҳар доим ушбу мамлакат халқининг ва кўплаб сиёсатчиларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келади.  

Ёрлиқ