Путин G 20 гуруҳини терроризмга қарши ҳамкорликка чақирди
(last modified Fri, 07 Jul 2017 13:45:03 GMT )
июл 07, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • Путин G 20 гуруҳини терроризмга қарши ҳамкорликка чақирди

G 20 гуруҳи терроризмни кенгайтирувчи заминаларни бартараф этиши лозим

Ассошиэйтед Пресснинг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин бугун  Германияда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка раҳбарлари билан учрашганидан кейин деди: Йигирма гуруҳига аъзо мамлакатлар терроризмга қарши курашишда кўпроқ ҳамкорлик қилишлари лозим.

Путинга кўра, бирон мамлакат ўзи ёлғиз терроризмга қарши  курашолмайди ва етарли даражада ўз фуқароларини ҳимоя этолмайди.

Ҳамбург саммитида  АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ҳамда Владимир Путиннинг учрашуви бўлиши кутилмоқда.

Катта йигирматалик давлатлари раҳбарлари иштирокидаги икки кунли  саммит бугун Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бошланди.