Пхеньян: афтидан Трамп фақат зўравонлик тилини тушунади
(last modified Thu, 10 Aug 2017 14:07:18 GMT )
август 10, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Пхеньян
    Пхеньян

Шимолий Корея ахборот агентлиги чиқарган баёнотида АҚШ таҳдидларига жавобан Гуам оролига аниқ ҳужумлар лойиҳаси борилигини шарҳлади.

Эрон телерадикомпанияси хабарига кўра,  бугун Шимолий Корея  АҚШ президенти Дональд Трампнинг таҳдид оҳангидаги изҳоротига кўрсатган аксиламалида  Гуам оролига ҳужум қилиш лойиҳаси тайёрланган бўлиб,  яқин келажакда амалга оширилади деб эълон қилди.

Сешанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп , КХДР АҚШга таҳдид қилишда давом этадиган бўлса, уни Вашингтоннинг “ўт ва қаҳри” кутаётганини айтганди.

Шимолий Корея ҳам Трамп изҳоротига жавобан  Гуам оролидаги АҚШнинг қирувчи самолётлари базасини ракета билан нишонга олиш лойиҳасини кўриб чиқишини эълон қилганди.