август 22, 2017 18:03 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея
    Шимолий Корея

Шимолий Корея армияси АҚШ ва Жанубий Кореянинг муштарак ҳарбий машғулотларига қарши кураш учун тайёр эканлигини эълон қилди.

ИРНА ахборот  агентлигининг бугунги хабарига кўра,  Шиморлий Корея армияси  АҚШ давлати Пхеньяннинг барча огоҳлантиришларини кўрмаганга олишаётгани сабаб АҚШни қаттиқ танбиҳ беришини таъкидлади.

Айтиш керакки кечадан бошлаб Вашингтон ва Сеул ҳарбий  кучлари  10 кунлик ҳарбий машғулотларни бошлашди.

Бу ҳарбий машқларда АҚШнинг 17 минг 500 аскарлари ва Жанубий Кореянинг 50 минг ҳарбийлари қатнашмоқда.

Мазкур  ҳарбий манёврни бошланишидан олдин ва уни бошланганидан кейн унинг салбий  оқибатлари тўғрисида огоҳлантириб келаётган Шимолий Корея давлати  бу ҳарбий машғулотларни " тажовуз манёври" деб баҳолаб, кескин қоралади.

Шу ҳолда АҚШ армияси ҳам  чиқарган баёнотида  Жанубий Корея билан ўтказилаётган қўшма ҳарбий машғулотларни олқишлаб,  бу ҳатти- ҳаракатлар  ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиши учун Вашингтон давлати қудратини ошишига замин яратади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ