Лавров: Америкалик расмийлар руҳий касал бўлишган
АҚШ ҳукумати Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллигини ёпишни талаб қилди. Объект 2017 йил 2 сентябригача ёпилиши керак
Россия ташқи ишлар вазири Вашингтон давлатининг Сан-Франциско, Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида жойлашган Россиянинг учта дипломатик марказининг фаолиятини тўхтатишга доир қарорини америкалик расмийларнинг руҳий касаллик жиҳатидан муаммоси борлигини кўрсатмоқда деб айтди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Сергей Лавров жума кунги чиқишида америкалик расмийларда руҳий беморлик аломатлари кузатилаётганини баён этиб шундай айтдики, Москва АҚШ томонидан ушбу учала шаҳардаги Россияга қарашли дипломатик марказларни ёпиб қўйиш тўғрисидаги қарорига қатъий жавоб қайтаради. АҚШ ҳукумати Россиянинг Сан-Францискодаги бош консуллигини ёпишни талаб қилди. Объект 2017 йил 2 сентябригача ёпилиши керак. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида маълум қилинган.
Давлат департаментида шунингдек кўрсатилган муддатда Вашингтон ва Нью-Йоркдаги иккита консуллик бўлимини ёпиш ҳам талаб қилинган. Шундан кейин икки томонда 3 тадан консуллик қолади: Россияда Нью-Йорк, Хьюстон ва Сиэтлдаги, АҚШда эса Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Владивостокдаги консулликлар. Давлат департаменти баёнотида айтилишича, бош консулликни ёпиш талаби АҚШнинг Россиядаги дипломатик идоралари сонини қисқартиришга қарши чора ҳисобланади. Давлат департаментида Россия ҳукуматининг қарори “асоссиз” эканлиги ва икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказиши айтилган.
28 июлда Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШга Россиядаги дипломатлари ва бош консулликлари ходимлари сонини қисқартиришни ҳамда Серебряний бордаги дала ҳовли ва Москвадаги омборларни бўшатишни таклиф қилган. АҚШ бу талабни бажарган. Шундан кейин Россияда АҚШ дипломатик идораларининг 455 нафар ходими қолган. Россия АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама АҚШдаги 35 нафар россиялик дипломатни персона нон-грата деб эълон қилиш қарорига жавобан бундай қадамга борган.