Мьянмадаги зўравонликлар
(last modified Mon, 04 Sep 2017 05:01:15 GMT )
сентябр 04, 2017 10:01 Asia/Tashkent
  • Мьянмадаги зўравонликлар
    Мьянмадаги зўравонликлар

73 минг мусулмон қочқинга айланди

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги маълум қилишича, Мьянмадаги зўравонликлар оқибатида 73 мингга яқин рохинжа мусулмонлари мамлакатни тарк этиб, қўшни Бангладешга қочиб ўтди.   Қочқинлар бўйича Олий Комиссар матбуот котиби Вивнан Тан рохинжа мусулмонлари 25 август куни зўравонликлар бошланганидан сўнг оммавий равишда Бангладешга қочишга мажбур бўлганларини айтди.

Қочқинлар ҳарбийлар ва будпарастлар Рохина вилоятига ҳужум қилганларини ва тинч аҳолини қиришни бошлаганларини айтмоқдалар.

Human Rights Watch ташкилоти Рохина вилоятидаги битта қишлоқда 700дан ортиқ уй ёндириб юборилгани акс этган суратларни эълон қилди.

Рохинжа мусулмонлари ва Мьянма ҳукумати зўравонликлар бошланиб кетишида бир-бирларини айбламоқдалар. Ҳукумат асосий қисми жанггарилар бўлган 400 мусулмон ўлдирилганини билдирмоқда.

2012 йилда будпасрастлар ва рохинжа мусулмонлари ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар пайтида юз минг мусулмон мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган эди.