сентябр 04, 2017 14:48 Asia/Tashkent
  • Амир Темур Курагоний мақбараси.(СУРАТЛАР)

Бу мақбара 14 асрнинг охири ва 15 асрнинг бошларига тегишли бўлган ноёб ва бетакрор меъморчиликнинг асари сифатида эътироф этилган.

Бу мақбара Амир Темурнинг ўзи томонидан Усмонийлар билан қарши урушда ҳалок бўлган набираси Муҳаммад Султонни дафн этиш учун қурилган мақбарадир. Кейинчалик Темурнинг ўзи ҳам бу ерда дафн  этилди. Мақбаранинг қурилишини Мирзо Улуғбек ва бошқа набиралари   охирга етказдилар. Темур Шаҳри Сабзда дафн этишни васият қилган эди. Аммо унинг ўлимидан сўнг бузургвор пешволар бу мақбарани зиёрат қилиш учун уни пойтахтда дафн этиш қарорига келишди. Шунингдек, бу макон Амир Темурнинг оила аъзоларининг мақбараси унвонида қабул қилинди. 

 милодий 1941 йилда рус олимларининг бир гуруҳ ҳайати тарихий шахсларнинг бош чаноқлари асосида  қиёфаларини яратиш мақсадида Амир Темурнинг қабри очишди. Уша вақтдаги халқ бу қабр  агар таҳқирланса, жаҳонда аччиқ бир ҳодиса юз беради деб  эътиқод қилишарди. Ажабланарли томони шундаки, Амир темурнинг қабри очилганидан кейин Иккинчи Жаҳон уруши бошланади. Муҳаммад Султон мажмуасидан фақат пештоқигина сақланган. Бу пештоқ моҳирлик билан ишланган бўлиб, кошинлар билан девор фонида яққол кўриниб туради. Кошинлар орасига бинони қурган уста – Муҳаммад бинни Маҳмуд Исфаҳонийнинг номи ва «Дини жаннат дили покларникидир», деб жимжимадор қилиб ҳадис ёзиб қўйилган. Деворлар безагида гириҳ деб аталувчи геометрик шаклларга асосланиб, нафис қилиб ишланган композиция асосий ўринни эгаллайди. Гумбазда жез, ложувард ва тилла сувлари ишлатилган.

Айтишларича, Нодиршоҳ самарқандни ўз тасарруфига кирганида Амир Темур устидаги қабр тошини Эрон олиб боришларига буйруқ беради. Аммо Эронда уша заҳоти қиём бошланди. Нодиршоҳ бу қузғалоннинг сабабини уша қабр устидаги тошни Эронга олиб келишда деб билди. Шунинг учун тинчлик барқарор бўлиши учун қабр усти тошни қайтиб Самарқандга олиб бориш ва уни уша аввалги жойига қуйишга дастур берди.

 

Ёрлиқ