БМТ: Миянмада мусулмонлар оммавий қирғин қилиняпти!
(last modified Tue, 05 Sep 2017 13:57:41 GMT )
сентябр 05, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Мянмада мусулмонлар
    Мянмада мусулмонлар

Мянмадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус комиссари бу мамлакат давлат масъулларини Рохин вилоятидаги Роҳингия минтақаси мусулмонларини оммавий қирғин этишда айблади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махусус комиссари Янг Ли  Мянма мусулмонларининг вазиятини жуда оғир ва хавотирланарли эканлигини таъкидлаб,  Мянма давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Анг Сан Сочини мамлакат ғарбидаги Роҳингия мусулмонларини оммавий қирғин этилишини олдини олишга чақирди.

БМТ шунингдек  сўнгги 10 кун ичида  Мянма армиясининг  жиноятлари ва ҳужумидан қочган Роҳингия минтақасининг 78 минг мусулмонлари  Бангладеш ҳудудига ўтганлигини эълон қилган.

 Инсон ҳуқуқлари бўйича 16 та Халқаро ташкилотлари ҳама чиқарган баёнотида  Мянма давлатидан  Рохин вилояоти Роҳингия минтақасининг мазлум мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш йўлига тўсқинлик қилмаслигини сўраган.