Афғонистондаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида портлаш юз берди
(last modified Thu, 07 Sep 2017 12:13:26 GMT )
сентябр 07, 2017 17:13 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий базаси
    АҚШ ҳарбий базаси

Афғонистоннинг Багром минтақасидаги АҚШ ҳарбий базасининг кириш дарвозаси олдида юз берган портлаш оқибатида бир нафар таржимон ҳалок бўлиб, 5 нафар тинч аҳоли ва 3 нафар хорижий ҳарбийлар жароҳат олди.

Кеча Афғонистоннинг Парвон вилояти полиция бошқармаси  Багром шаҳридаги АҚШ ҳарбий базаси яқинида амалга оширилган худкушлик ҳужумида  5 нафар тинч аҳоли жароҳат олганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Багром шаҳар ҳокими Абдушукур Қуддусий  жароҳат олганларнинг барчасини тинч аҳоли эканлигини эълон қилиб,  бу портлашда  1 таржимонни  ҳалок бўлгани ва 3 нафар хорижий ҳарбийларни жароҳат олганини маълум қилди.

Бу ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи зиммасига олган.

Айтиш керакки бугунги кунда АҚШнинг 11 мингга яқин ҳарбийлари Афғонистон ҳудудларида жойлаштирилган. Аммо Вашингтон давлати  бу мамлакат президенти Дональд Трампнинг янги старегияси асосида яна  минглаб аскарларни Афғонистонга сафарбар қилишни режалаштирган.