БМТ мьянмалик қочқинларга 7 миллион доллар ажратди
(last modified Fri, 08 Sep 2017 10:13:34 GMT )
сентябр 08, 2017 15:13 Asia/Tashkent
  • Мянма
    Мянма

БМТ бош котибининг инсонпарварлик ёрдами масалалари бўйича ўринбосари Марк Лоукок Марказий жамғарма (CERF) ҳисобидан мьянмалик қочқинларга 7 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.  

Лоукок сўзларига кўра, жамғарма қўшимча бошпаналар ва озиқ-овқат етказиб беради, шунингдек, оғир ҳолатдаги кишиларга тиббий ёрдам кўрсатади.

Шу билан бирга, мьянмалик қочқинларнинг хавфсизлигини кафолатлаш ва уларга гуманитар ёрдамларнинг узлуксиз етказилишини таъминлашга чақирди.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, Бангладешга 146 мингдан 300 минггача кишилар қочиб ӯтишган.