Европа иттифоқи Эрон ядровий дастури тўғрисидаги келишувнинг ижро этилишини ҳимоя қилади
(last modified Wed, 13 Sep 2017 12:57:27 GMT )
сентябр 13, 2017 17:57 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи Эрон ядровий дастури тўғрисидаги келишувнинг ижро этилишини ҳимоя қилади
    Европа иттифоқи Эрон ядровий дастури тўғрисидаги келишувнинг ижро этилишини ҳимоя қилади

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Эроннинг мазкур ядровий келишувга қатъий амал қилаётганини таъкидлаган эди. 

Европа иттифоқи Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастури тўғрисидаги келишувнинг ижро этилишини ҳимоя қилишини маълум қилди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи чоршанба куни Атом энергетикаси бўйича халқаро агентликнинг кузатув кенгашида бўлиб ўткан йиғилишда ўз баёнотини эълон қилиб, Европа иттифоқининг Эрон ядровий дастурига доир битимнинг тўла ижро этилишини, Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган бир келишув сифатида барча имкониятларни ишга солиб қўллаб-қувватлашларини таъкидлади. 

Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик бош директори Юкио Амано душанба куни ушбу агентлик йиғилишининг очилишида шундай айтдики, Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик Эроннинг мазкур ядровий келишувга қатъий амал қилаётганини таъкидлайди. 

Ёрлиқ