Халқаро амнистия ташкилоти Мянма армияси содир этаётган жиноятларни кескин танқид қилди
Халқаро амнистия ташкилоти Мянма давлат армиясини бу мамлакатнинг Ракхайн минтақасига уюштирган ҳужумларини этник тозалаш деб баҳолади.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Халқаро амнистия ташкилотининг халқаро бўҳронларга қарши аксиламаллар бўлими бошлиғи Тирана Ҳасан келиб тушган фактлар Мянма армияси ва хавфсизлик кучларини бу мамлакатнинг Ракхайн штати шимолидаги айрим минтақаларга аттайин ўт қўйишганидан далолат бермоқда. Мянмадаги роҳингия мусулмонларига қарши ҳужумлар уюштирилгани маълум бўлди, шубҳасиз бундай ҳужумлар ва ҳатти ҳаракталар этник тозалашдан ўзга нарса эмас деб эълон қилди.
Халқаро амнистия ташкилоти сунъий йўлдош орқали суратга олинган видеотасвирларни тарқатди. Бу видеотасвирлар Мянма армиясини роҳингиялик мусулмонларга қарши содир этаётган даҳшатли ва ноинсоний ҳужумларини яққол ошкор этган.
Халқаро амнистия ташкилоти шунингдек Мянма мусулумонларига қарши бу мамлакат армияси ҳужумларини бошланганидан бери Ракхайн штатида аттайин ўт қўйилгани ортидан 80 та катта ёнғин юз берганини аниқлаган.