НАТО Афғонистонда ўзининг бир нафар ҳарбийсининг ҳалок бўлганини тасдиқлади
(last modified Sat, 16 Sep 2017 12:55:47 GMT )
сентябр 16, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • НАТО Афғонистонда ўзининг бир нафар ҳарбийсининг ҳалок бўлганини тасдиқлади
    НАТО Афғонистонда ўзининг бир нафар ҳарбийсининг ҳалок бўлганини тасдиқлади

Ушбу ташкилотга қарашли руминиялик бир нафар ҳарбий Қандаҳор вилоятида жума куни содир этилган портлаш оқибатида оғир тан жароҳати олганлиги боис, ҳаётдан кўз юмди

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти НАТО Афғонистоннинг жанубидаги Қандаҳор вилоятида ўзининг бир нафар ҳарбийсининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, НАТО ташкилоти шанба куни Афғонистонда шундай маълум қилдики, ушбу ташкилотга қарашли руминиялик бир нафар ҳарбий Қандаҳор вилоятида жума куни содир этилган портлаш оқибатида оғир тан жароҳати олганлиги боис, ҳаётдан кўз юмди.

Ушбу хабарга кўра, НАТОнинг яна икки нафар ҳарбийси ушбу портлашда ярадор бўлган. Кеча жума куни бомба қурилмаси жойлаштирилган бир автомобил Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятинин Домон туманида хорижлик ҳарбийларнинг патрул йўлида ва ушбу вилоят аэропортига яқин жойда портлатиб юборилди. Ушбу портлаш масъулиятини Толбон гуруҳи ўз зиммасига олган. 

Ёрлиқ