"Аун Сан Су Чини Нобел мукофотидан маҳрум қилинг!"
сентябр 17, 2017 13:09 Asia/Tashkent
Мянмар раҳбари Аун Сан Су Чини Нобел мукофотидан маҳрум қилиш талаби билан петиция давом этяпти.
Бунга Аун Сан Су Чи ҳукумати қўли остидаги ҳарбийларнинг Ракхайн штатида Роҳинга мусулмонларига қилаётган ҳужумлари сабаб бўлган.
Су Чи хоним Бирма номи билан танилган Мянмарда этник қирғин содир бўлаётганини рад этади, унинг сўзларига кўра, икки томон ҳам зўравонликларга қўл урган.
Ушбу қисқа видеода бир замонлар халқаро дастакловчилар томонидан инсон ҳуқуқлари қаҳрамони деб кўрилган Аун Сан Су Чи ҳаётига назар ташланади.