Россияда президентлик сайловлар қачон ўтказилиши маълум бўлди
Россия Марказий сайлов комиссияси бу мамлакатда қачон президентлик сайловлар ўтказилишини эълон қилди.
Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу мамлакат Марказий сайлов комиссияси котиби Мая Гришина 2018 чи йилнинг 18 март куни Россияда президентлик сайловлар ўтказилишини маълум қилди.
Россия федерацияси президенти Владимирр Путин эса ҳозиргаса сайловлар жараёнидаги ўз рақиблари тўғрисида сўз очмаган.
Бу масала Россияда ўтказилиши кутилаётган келгуси президентлик сайловлар номзодлари борасида турли тахминларни пайдо бўлишига сабаб бўлган.
Владимир Путин 2000 чи йилдан 2008 чи йилга қадар икки босқичда Россия президенти лавозимига сайланганди. Дмитрий Медведев президенлиги даврасида бу мамлакат бош вазири симматида фаолият қилганди.