Дунёда 3,5 миллиондан ортиқ болалар мактабга бормайди
БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссарининг «Унутилганлар: Қочоқлар таълимидаги инқироз» номли ҳисоботига кўра, янги ўқув йилида 3,5 миллиондан ортиқ қочқин болалар мактабларга бормаяпти.
БМТ юқоридаги ҳисоботни эълон қилди. Унда айтилишича, дунёдаги қочқин болаларнинг ярми, яъни 3,5 миллиони мактабларга бормаяпти. Ҳисоботда келтирилишича, “ўтган йили комисарликнинг ҳомийлигида бўлган 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган 6,4 миллион боланинг 3,5 миллиони бир кун ҳам мактабларга бормаган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз яхшиланган бўлиб, ўтган йили бу рақам 3,7 миллионга тенг эди”.
Дунёдаги 84 фоиз болалар ўрта мактабга боради. Қочоқ болаларнинг эса бор-йўғи 23 фоизи бундай имкониятга эга.
Ҳисоботга кўра, нотинчлик ҳукм сураётган мамлакатларга қўшни давлатлардаги мактабларда болаларни кўпроқ рўйхатга олиш чоралари кўрилаётгани учун, қочоқ болаларнинг таълим олишида бироз яхшиланиш сезилган. Айниқса, Европа давлатларидаги мактабларда кўплаб болалар рўйхатга олиняпти. Лекин қочоқларнинг учдан бири ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатларда яшайди. Дунё болаларга нисбатан уларнинг таълим олиши имконияти олти баробар паст.
Ҳисоботда келтирилишича, ривожланиш даражаси паст бўлган мамлакатларда дунё қочоқларининг 28 фоизи истиқомат қилади. Ўрта мактабга борадиган болаларнинг сони хавотирланарли даражада паст.
Ҳисоботда покистонлик Малала Юсуфзай (20 ёшда)нинг мактуби келтирилган. У тинчлик учун Нобел мукофоти лауреати. Қиз болаларнинг таълим олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун толибон жангарилари унинг бошига ўқ узишган.
Малала Юсуфзай мактубида, “Биз уйидан қочишга мажбур бўлган қизчадан яна таълим олишидан ва келажак ҳақидаги орзуларидан ҳам воз кечишни талаб қилишга ҳақли эмасмиз”, дейди.
Azon.uz