БМТ: Роҳингия мусулмонлари ўта оғир аҳволда ва кескин руҳий тушкунликка тушган
(last modified Mon, 25 Sep 2017 12:21:15 GMT )
сентябр 25, 2017 17:21 Asia/Tashkent
  • БМТ: Роҳингия мусулмонлари ўта оғир аҳволда ва кескин руҳий тушкунликка тушган
    БМТ: Роҳингия мусулмонлари ўта оғир аҳволда ва кескин руҳий тушкунликка тушган

Мьянма армиясининг Рохин вилоятида 25 августдан бошланган Роҳингия мусулмонларига қарши ҳужумлари оқибатида минглаб мусумлонлар ҳаётдан кўз юмди ва 400 мингдан кўпроқ мусулмонлар ўз уйларини ташлаб мамлакатдан чиқиб кетишди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Филиппо Гранди якшанба кунги чиқишида Роҳингия мусулмонларининг катта кўламдаги инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож эканликларини таъкидлаб шундай айтдики, Роҳингия мусулмонлари ўта оғир аҳволда ва кескин руҳий тушкунликка тушган. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Филипппо Гранди Роҳингия мусулмонларининг энг муҳим эҳтиёжларидан бири деб, уларнинг жойлашиб олишлари учун муносиб жой ва макон топиш дея атади. Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари Мьянмадаги мусулмонларга қарши содир этилаётган ваҳшийларча зўравонликлар ва жабр зулмларга ишора қилиб шундай айтдики, Роҳингия мусулмонлари халқаро ҳимояга муҳтождир. 

Ёрлиқ