АҚШнинг Миссури штатида отишма юз берди
август 14, 2016 13:43 Asia/Tashkent
-
Канзассити шаҳр АҚШ
АҚШнинг Миссури штатида юз берган отишмада 2 киши ҳалок бўлди
Спутник ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча АҚШнинг Миссури штати Канзассити шаҳри полицияси мазкур шаҳарда руй берган отишмада 8 ва 9 яшар икки болакайни ҳалок бўлганлигини эълон қилди.
АҚШнинг Канзассити шаҳрининг полицияси шунингдек отишма натижасида 16 яшар ўспиринни жароҳат олганлиги ҳақида хабар берди.
Мазкур хабарга биноан, Канзасситида юз берган отишма маҳаллида гумондор шахслар қўлга олинмаган.
АҚШнинг статистика маркази ҳам ўтган 24 соат ичида бу мамлакатнинг турли штатларида юз берган отишмаларда 19 киши ҳалок бўлиб, 41 нафарни жароҳат олганлигини маълум қилди.
Ёрлиқ