Арабистон ва иттифоқчилари БМТнинг қора рўйхатига киритилди
Яманлик гўдакларни ўлдираётган Саудия арабистони бошчилигидаги араб коалициясини Қора рўйхатга киритилди
Бирлашган миллатлар ташкилоти Яманлик гўдакларни ўлдираётган Саудия арабистони бошчилигидаги араб коалициясини Қора рўйхатга киритди.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти сешанба куни ўзининг дастлабки ҳисоботини эълон қилиб шундай маълум қилдики, Арабистон бошчилигидаги араб коалициясининг Яманлик гўдакларни ўлдириши ва мажруҳ қилишга қаратилган ҳаракатлари ортидан ушбу коалициянинг номи Бирлашган миллатлар ташкилотининг қора рўйхатига киритилди. Содир бўлаётган ҳодисаларнинг 38 ҳолатини ўрганиб чиқилганда араб коалициясининг 2016 йилда мактаб ва касалхоналарга қарата амалга оширган ҳаво ҳужумларида 683 нафар ёш болалар оғир тан жароҳати олган.
Саудия режими АҚШ ҳимояси остида 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга ҳужум қилиб, ушбу мамлакатни ҳаводан, қуруқликдан ва сувдан туриб қамалга олди. Ушбу ҳарбий тажовуз ортидан ҳозирга қадар 12 мингдан кўпрой яманлик ҳаётдан кўз юмган ва ўн минглаб инсонлар ярадор бўлган. Шунингдек, миллионлаб яманликлар қочқин бўлишди ва ушбу юртнинг инфратузилмалари ер билан яксон бўлди.