Покистондаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
ИШИД такфирий -террорчи гуруҳи Покистоннинг Балучистон штатида содир этилган террорчилик амалиёт учун масъулиятни ўз зиммасига олган.
ИШИД террорчи гуруҳига қарашли Аъҳмоқ ахборот сайти ҳам кеча Покисоннинг Балучистон минтақасидаги Фатҳпур Шариф зиёратгоҳида юз берган портлаш бу гуруҳ аъзолари томонидан амалга оширилганлигини эълон қилди.
Шу ҳолда пайшанба куни Покистон масъулларига таяниб Кавитадан Ройтерз ахборот агентлиги Покистон жануби ғарбидаги Сўфиён зиёратгоҳига қарши уюштирилган ҳужум оқибатида 18 киши қурбон бўлди деб маълум қилди.
Покистоннинг Балучистон штатидаги янги этник ҳужум ҳисобланадиган бу ҳужумда шунингдек 30 киши жароҳат олган.
Ўз номини фош бўлишини истамаган маҳаллий масъулларидан бири полиция ходимлари портлашни амалга оширган шахсни бу зиёратгоҳ яқинида муҳосарага олди аммо у ўзини портлатиб юборди деб айтган. Унга кўра, ҳужумчи шахс зиёратчилар орасида ўзини порташни назарга тутганди аммо хавфсизлик ва полиция кучлари бу жиноятни олдини олишга мукваффақ бўлишди.