ЮНИСЕФ Бангладешдаги роҳингиялик мусулмон қочқинларнинг вазияти ўта оғир эканлиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 09 Oct 2017 12:30:14 GMT )
октябр 09, 2017 17:30 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ Бангладешдаги роҳингиялик мусулмон қочқинларнинг вазияти ўта оғир эканлиги ҳақида огоҳлантирди
    ЮНИСЕФ Бангладешдаги роҳингиялик мусулмон қочқинларнинг вазияти ўта оғир эканлиги ҳақида огоҳлантирди

90 фоиз роҳингиялик мусулмон қочқинлар озиқ-овқат етишмаслиги ва оғир шароитда кун кечирмоқда 

  БМТ қошидаги болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Бангладешдаги роҳингиялик мусулмон қочқинларнинг вазияти ўта оғир эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ЮНИСЕФ расмийсининг маълум қилишича, 90 фоиз роҳингиялик мусулмон қочқинлар озиқ-овқат етишмаслиги ва оғир шароитда кун кечирмоқда.  

Бангладеш яқинида роҳингя қочқинлари бўлган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, яна 30 киши бедарак йўқолди.Тарқатилаётган маълумотларга кўра, фалокат 8 октябрда Бангладеш ва Мьянма ўртасидаги чегарада жойлашган Наф дарёсида содир бўлган. "Қайиқ бирдан турган шамол сабабли ағдарилиб кетган. Камида 30 нафар роҳингялик мусулмон қочқинлар бедарак йўқолган", деб маълум қилди Бангладеш соҳилбўйи қўриқлаш хизмати вакили.

Унинг айтишича, қайиқда камида 40 киши бўлган, 8 киши тирик қолишга муваффақ бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги чегарани кесиб ўтиш чоғида роҳингя мусулмонларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас. Айни вақтда Мьянмадан Бангладешга ўтган роҳингялик мусулмон қочқинлари 800 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.