АҚШ ва Россия ўртасидаги ахборот уруши
Москва масъуллари АҚШнинг психологик урушига жавобан Россия ичкарисида АҚШ оммавий ахборот воситалари фаолиятига чеклов жорий қилишмоқда.
Ушбу қадам Америка Қўшма штатлари томонидан Russia Today телеканалига нисбатан ўтказаётган босимига жавобан амалга оширилиши мумкин.
Якшанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Мария Захарова АҚШ томонидан Russia Today телеканалига нисбатан ўтказилаётган босимга жавобан Москва давлати Россия ичкарисида АҚШ оммавий ахборот воситалари фаолиятини чеклаш ҳаққига эгадир деб айтганди.
1991 чи йилда қабул қилинган Россиядаги қонун асосида Москва давлати бу мамлакат оммавий ахборот воситаларига босим ўтказадиган хорижий мамлакатлар ОАВига джавобане босим ўтказиши мумкин.
Вашингтондаги айрим сиёсий доиралар эса Russia Today телеканалини АҚШ ички сиёсатларида аралашишда аблашмоқда. Уларга кўра, бу телеканал АҚШнинг ўтган президентлик сайловларида Дональд Трампни ғалаба қозонганига муҳим рол ўйнаган.
Аммо Russia Today телеканали ушбу айбловларнинг барчасини рад этиб бундай иддаолар Трамп обру- эътиборига путур етказиш ва зарба бериш учун АҚШ ичкарисидаги навбатдаги саъй ҳаракатларнинг натижасидир деб эълон қилмоқда.
Март ойида Россия давлат Думаси АҚШ ОАВ-и борасида ўрганишлар ва тадқиқотлар олиб боришга оид махсус лойиҳани қабл қилганди.
Мазкур лойиҳа асосида СИ ЭН ЭН, Америка овози, Эркин Европа радиоси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларини Россия қонунларидоирасида фаолият қилиши ва ё қилмаётгани борасида ўрганишлар ўтказиш бошланди.
Ўтган бир неча йил ичида Россия ахборот соҳасида ўз қудратини оширшга ҳаракат қилмоқда. Бутун жаҳон миқёсида ўз ОАВ--и фаолиятини ошириб Ғарб дунёси билан ОАВ тармоғидаги оралиқларини камайтиршни кўзда тутган.
Россия давлатини ушбу ҳатти-ҳаракатлари ва позицияци, Ғарб давлатларининг ОАВ-ни нуфузига жиддий бир зарба бўлмоқда.
Брюсссел шаҳридаги қарор чиқаришга оид кенгаши Мартин Сентер таҳлилий маркази " Қўй либосидаги аиқ" номли ҳисоботида, Россиянинг энг таъсирчан ва муҳимлардан бўлган Russia Today , Спутник ва Российская газета каби ОАВ-лари Европа фуқароларининг ақидалари ва фикрашига катта таъсир ўтказаётганини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ демократик партияси вакили Дэвид Сисиллине Russia Today телеканалини "чет эл агенти" сифатида рўйхатдан ўтказиш таклифи билан чиққан эди. Ундан ташқари ФРБ "Sputnik" ахборот агентлигининг собиқ ходими Эндрю Файнбергни сўроқ қилган.
"Россия ОАВларига нисбатан қўйилган ҳар бир қадам тенгма-тенг жавобини топади", деди Ўз навбатида Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда, Кремль россиялик журналистнинг ФРБ томонидан сўроқ қилинишидан хавотирда эканлигини ва ушбу ҳолат АҚШда цензура ва ОАВлар фаолиятини чеклашда жиддий муаммолар борлигини кўрсатишини айтди.
Песков айтишига қараганда Россияда чет эл журналистлари цензура ёрдамида ёки хабарлар мазмунига кўра таъқиб қилинмайди. "Ундан ташқари чет эл ОАВларига бизнинг ОАВлар каби мутлақ тенг ҳуқуқлар берилган. АҚШдаги ҳолат эса, бизни хавотирга солмоқда", — деди Песков.
Russia Today телеканали раҳбари Маргарита Симоньян, ўз навбатида ушбу чоралар канал фаолиятида маълум чекловларга ва охир оқибат канал ёпилишига олиб келиши мумкинлигини хабар қилди. "Бу эса ҳеч бир томон учун фойдали бўлмайди", — деди Симоньян телеканал сайтида.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, АҚШда сайлов таблиғотларини бошланишидан сўнг, бу мамлакат масъуллари бир неча маротаба Россия ОАВ-и АҚШ сайловлари жараёнида аралашиши ва Москва давлатини ўз навъида АҚШ билан ахборот урушни бошлаганини эълон қилгандилар.
Буннинг аксича АҚШ ва Ғарб давлатлари ОАВ-и ҳам Россия ичкарисида ўз навъидаги психологик урушни келтириб чиқариш орқали бу мамлакат халқини Москва давлати ва худди Путин шахсидан ноумид қилиш шунингдек руслар орасида Москва давлатига нисбатан бадбинликни вужудга келтиришга уринишмоқда.
Бундай ахборот урушини амалга ошириш учун Ғарб давлатлари Россия ичкарисида иккита йўл ва вариантдан фойдаланмоқда. Биринчиси Россия ичкарисидаги нодавлат ташкилотлар бўлса, иккинчиси ОАВдир.
Ғарбнинг асосий мақсади бу мамлакат халқи орасида маданий эътирозларни кучайтириш ва уларни Москва давлатига қарши норозилик намойишлар ташкил қилишга ташвиқ этшдан иборат.
Умуман олганда айни ҳолда Россия ва Ғарб ўртасидаги мунасабатлар худди совуқ уруш замонини эсга келтиради. Фақат фарқ шундадирки бу икки томоннинг энг муҳим абзали ОАВларидир.
Албатта ОАВ ёнида халқ ташкилотлари шунингдек иқтисодий босимлар ва санкциялар каби ричаглардан фойдланишларин ҳам кўзга ташланмоқда.